Эндиликда гиёҳванд ва психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва интернетда реклама қилиш, намойиш этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Наркотик моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай ноқонуний сақлаган ёки ташиган шахслар ҳам жавобгарликка тортилади.
Қорақалпоғистонда божхоначилар мусиқа колонкалари орқали олиб ўтилмоқчи бўлинган 18 килограммдан ортиқ мефедронни аниқлади.
Суд 2023 йил охирида Тошкентда ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» рейдлари доирасида ушланган яна икки шахсга нисбатан ҳукм ўқиди. Алибек Файзиев 12 йилга ва Олимжон Амонов 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.
Сурхондарё вилоятида ўзбек-тожик чегарасининг Сариосиё тумани ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда жами 89 кг 699 гр гиёҳвандлик воситалари топилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди. Гиёҳванд моддаларнинг эгалари қидирилмоқда.
Россиянинг Саранск шаҳрида гиёҳванд модда савдосида гумонланган 55 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. У кўп йиллар аввал Ўзбекистон ички ишлар органларида ишлаган ва 2005 йилда ишдан бўшаганидан сўнг оиласи билан Россияга кўчиб кетган.
Термиздаги «Айритом» чегара божхона постида Афғонистондан кириб келган юк поездининг остида 2,14 кг опий яширилгани аниқланди.
ДХХ Сурхондарё вилоятида 9,3 кг наркотик модданинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди.
ДХХ қўшни давлатдан олиб келинган қарийб 11 кг опий моддасини мусодара қилди. Хусусан, Амударё қирғоғида қамишлар орасидаги қопдан 10 дона ўрамда гиёҳвандлик моддаси топилган.
Ургут туманида ДХХ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганликда гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Улардан Тожикистондан олиб келинган жами 8,3 кг опий мусодара қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг